Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”: ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ
2024-04-13 11:06:27 272
“Энди тикувчилик қилиб, оиламга даромад олиб кираман” дейди Гулафзал Солиева
Ҳайит байрами арафасида сектор раҳбарлари иштирокида Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига олинган 30 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидияга тикув машиналари топширилган эди. Аввал касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланган аёлларимиз ҳозирда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари ва муносиб ҳаёт шароитида яшашлари учун улкан имконият бўлмоқда.
– Бу тикув машинаси биз аёллар учун байрамга совға бўлди, – дейди Намуна МФЙда яшовчи Гулафзал Солиева. – Тикувчилик қилишга иштиёқим баланд эди. Лекин мана шундай замонавий тикув машинасини олишга қийналаётгандим. Бугун эса мана орзуйим ва мақсадимга эришиб турибман. Энди тикувчилик қилиб, оиламга даромад олиб кираман. Бунинг учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган бундай халқчил ислоҳотлардан мамнунмиз, албатта.