Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРДА ҲАМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ

×

 2024-04-10 09:08:57    351

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Рамазон ҳайити муносабати билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар қатори қўштепаликлар ҳам эрта тонгдан масжидларда ҳайит намозини ўқишди.

Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Айём арафасида байрамни муносиб кутиб олишга ўзига хос тараддуд кўрилди. Аҳоли яшаш жойлари, кўчалар, хиёбонлар, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристонлар ҳамда уларнинг атрофи тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Албатта, бундай хайрли амаллар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат ришталари ҳамда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда тумандошларимиз томонидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида дуолар қилинди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram