Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАРГА ЭКИН ЭКИБ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ УЧУН ЕР ТАРҚАТИЛДИ

×

 2024-04-09 16:14:46    384

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига асосан Қўштепа туманида ҳам деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга 30 йил муддатга ижара асосида берилиши белгиланди.

Хусусан, бугун тумандаги “Қумтепа Қамиштепа” ММТП ҳудудидаги “Сойибжон Абдужаббор” фермер хўжалигида қўштепалик ёшлар иштирокида “Қўштепа туманида ёшларга ер ажратиш лойиҳаси амалда!” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев, шунингдек масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими бошчилигида, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Ёшлар ишлари туман бўлими томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ердан самарали фойдаланган ҳолда мўмай даромад олишларини йўлга қўйиш мақсадида “Сойибжон Абдужаббор” фермер хўжалигидаги 9 гектар унумдор ер майдонидан 1-сектор ҳудудидаги Ғиштмон ва Намуна маҳаллаларида истиқомат қилувчи 44 нафар ёшларга 20 сотихдан ер ажратиб берилди.

Ёшлар бу каби ишлардан миннатдор эканликларини билдириб, келгусида ушбу ерлардан оқилона фойдаланиб оилавий даромадларини оширишда уларга берилган энг яхши имконият эканини таъкидлаб ўтишди.

 








 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram