Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПАТРОНАЖ ҲАМШИРАЛАРИГА ВЕЛОСИПЕД ТОПШИРИЛДИ
2024-04-09 12:45:42 190
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан касалликка қарши курашиш ва беморлар ҳолидан хабар олишни тезкор амалга ошириш мақсадида шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган ҳудуддаги патронаж ҳамшираларга велосипед топширилди.
Жумладан, Қўштепа туман Тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамширалари фаолиятини яхшилаш, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида 3 та велосипед Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (в.в.б) Х.Тешабоев, бош ҳамшира Х.Тўлановалар томонидан тантанали равишда топширилди.
Мазкур ташаббус бирламчи тизим сифатини яхшилаш, профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, ҳудудидаги беморлар ҳолидан вақтида хабардор бўлиб туриш учун йўлга қўйилди.
— Оилавий поликлиникада иш бошлаганимга 20 йилдан ошди. Поликлиника билан мен хизмат кўрсатадиган қишлоқ орасидаги масофа 10-15 километрни ташкил этади, — дейди Қўштепа тумани кўп тармоқли марказий поликлиникага қарашли Дўрмон оилавий шифокор пункти патронажи Илҳомжон Раҳматов. — Баъзида пиёда кунига 20 километрдан зиёд масофа босар эдим. Энди эса янада қулай бўлди, велосипедда юраман. Ҳаракатланиб туришнинг саломатлик учун ҳам фойдаси катта. Бу билан аҳолига ўрнак ҳам бўламиз.