Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

×

 2024-04-09 08:10:54    95

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли Қўштепа тумани ахолиси ҳамда туманимиз меҳмонлари!

Қўштепа тумани ҳудудида “Рамазон ҳайити” байрамини кўтаринки кайфиятда, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда ўтказиш мақсадида ҳамда Қўштепа туман ИИБнинг 9.03.2024-йил кунги 40/1173-сонли хатини инобатга олиб, Қўштепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-147 “Марғилон-Олтиариқ” автомобил йўлининг Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғини Б.Марғилоний кўчасидан ўтган 2 кмдаги “Исмоил Бухорий” жоме масжиди, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини Б.Марғилоний кўчасидан ўтган 4 кмдаги “Мўйи Муборак” жоме масжиди, 4Р-127 “Марғилон-Ёзёвон” автомобил йўлининг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасидан ўтган 2 кмдаги “Абдусамад Охун” жоме масжиди, 4К-862 “Абай қ. Катта Андижон канали, Бўрдоқичилик маркази” автомобил йўлининг Катта Бешкапамаҳалла фуқаролар йиғини Боғимайдон кўчасидан ўтган 8 кмдаги “Муборак” жоме масжиди, 4Н-859 “Қумтепа қ. Болтакўл қ. Меҳнатобод қ.” Автомобил йўлининг Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 6 кмдаги “Салмон Форсий” жоме масжиди, 4К-864 “Марғилон темир йўл станцияси, Қумтепа қ. Қорақушчи қ. Охунбобоев темир йўл станцияси” автомобил йўлининг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 7 кмдаги “Ғанижон Ота” жоме масжидларида Рамазон Ҳайит намозлари ўқилиши пайтида пиёдалар ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш, пиёдаларни автомобил йўлини кесиб ўтишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 10-апрель куни соат 03:30 дан соат 8:00 гача автомобилларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

 

Батафсил: https://e-qaror.gov.uz/uz/doc/1775488





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram