Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2024-04-08 20:49:07    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар бугун ҳудудларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган баҳорги юмушлар, чигит экишнинг бориши, ғалла майдонларида олиб борилаётган баҳорги озиқлантириш ҳамда суғориш борасидаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

Улар дастлаб "Ж.Жахонов Дўрмон" ММТП ҳудудидаги "Омадли Азамат", "Бахт Пахтакор Гармдон" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Амуроли Буво" ва "Маруфжон Барака файзи" фермер хўжаликлари даласида бўлиб, жорий йил ҳосили учун чигит экилиши режалаштирилган ҳамда ғалла майдонларида олиб борилаётган баҳорги озиқлантириш ва суғориш ишлари билан танишдилар.

Шунингдек, "Фар Шаҳартепа Шомирза" ММТП ҳудудидаги "Хомидбек Давронбек", "Х.А.Яссавий Лойсон" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Фозилжон Мўсавойзода" номли фермер хўжалиги дала майдонларини ҳам кўздан кечиришди.

Туман ҳокими томонидан чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, техникалар кучидан самарали фойдаланиш, ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни ўз муддатида бажариш, жараён иштирокчиларига етарли шароит яратиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилган ишлар билан танишган туман ҳокими ва туман прокурори томонидан масъул раҳбарларга "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида белгиланган тартибда йўл ёқаларига, аҳоли хонадонлари ва томорқа ер майдонларига манзарали ва мевали дархт кўчатлари экиш режасини бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram