Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 500 ДАН ЗИЁД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2024-04-08 18:28:53 199
Айни муборак кунларда Қўштепа туманида ҳам ҳайрли тадбирлар кенг қулоч ёйди. Масъуллар томонидан ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган, беморлар холидан хабар олинмоқда, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилиб, оилаларга қувонч, байрам кайфияти улашилмоқда.
Эзгу тадбирлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кексалар ва “дафтар”ларга киритилган фуқаролар хонадонларига борилиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда. Хонадон аъзолари ҳайит айёми билан қутланмоқда.
Жумладан, бугун муқаддас ой муносабати билан Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд, якка ёлғиз яшовчи, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган жами 500 дан зиёд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда хомийлар томонидан 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, “Марғилон саҳовати” томонидан ҳам туманимиздаги 50 дан зиёд эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ушбу озиқ-овақат маҳсулотлари маҳаллалардаги масъуллар томонидан етказиб берилди.