Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 688 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "МОЗИЙГА МУҲРЛАНГАН МАТОНАТ" ДЕБ НОМЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-08 16:26:25 256
Давлатимиз раҳбари соҳибқирон Амир Темурга "Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига "Адолат - давлатнинг асоси ва ҳукумдорлар шиоридир", деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий харакатларимиз пойдеворига айланди", дея таъриф берганлар.
Буюк саркарда, қудратли салтанат асосчиси Соҳибқирон Амир Темур тиббиёт, фалаккиёт, меъморчилик ва тарих илмларини мукаммал ўрганган. Турк, Араб, Форс халқлари тарихини, диний, дунёвий, фалсафий билимларни яхши ўзлаштирган.
Бугун туманимиздаги 2-сон ИДУМИда ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ёшларга аждодларимизнинг бой маънавий меъросини ўргатиш, уларни Она Ватанимизга ҳурмат, мардлик, миллий ғурур руҳида тарбиялашга қаратилди.