Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ФУТБОЛ ВА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ДХХ КУБОГИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2024-04-08 16:16:55 172
Уюшмаган, айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида Қўштепа туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг футбол ва минифутбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.
Бугун, тумандаги БЎСМда мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими А.Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди.
Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди.