Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БИР КОНТУР – БИР МАҲСУЛОТ” ТАМОЙИЛИ БИЛАН ДЕҲҚОНЧИЛИК ҚИЛИШ, САЛМОҚЛИ ДАРОМАД КАФОЛАТИДИР
2024-04-08 09:59:43 275
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилмоқда.
Жумладан, Қўштепа туманининг Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 1452-контурда “E-Auksion” дастури орқали очиқ танловда ғолиб бўлган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ишсиз бўлган жами 29 нафар фуқароларга дехқон хўжаликлари юритиш учун 4.35 гектар майдон маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмагида 15 сотихдан тақсимлаб берилди. Бугунги кунда ушбу контурда сабзавот, полиз экинлари экилмоқда.