Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЙИҒИЛИШДА: ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-04-06 12:41:43    281

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида тиббиёт бирлашмасининг масъул раҳбарлари, бош акушер-гинекологлар, барча ОП, ОШП, КТМП мудирлари, катта ҳамширалари ва доялари иштирокида “Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасида аҳолини репродуктив саломатлигини сақлаш, жумладан оналар ва гўдаклар ўлимини олдини олиш юзасидан 2023-2024 йил давомида  амалга оширилган ишлар” юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (в.в/б) Х.Тешабоев, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, хотин-қизлар бўйича катта инспектор, майор М.Вахаповалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала “Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасида аҳолини репродуктив саломатлигини сақлаш, жумладан оналар ва гўдаклар ўлимини олдини олиш юзасидан 2023-2024 йил давомида амалга оширилган ишлар” юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилиш давомида аҳолини репродуктив саломатлигини сақлаш, жумладан оналар ва гўдаклар ўлимини олдини олиш борасида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қоражийда ОШПда қайд этилган 1 нафар оналар ўлими билан боғлиқ ҳолат ҳам танқидий ва тахлилий муҳокама қилиниб оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда бу борада тумандаги барча масъулларнинг ҳамкорликда иш ташкил қилишлари таъкидланди. Мутасаддиларга топшириқлар берилиб, чора-тадбирлар режаси белгиланди.








 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram