Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-04-05 17:02:39    111

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев бугун ҳудудларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган баҳорги юмушлар, чигит экишнинг бориши, ғалла майдонларида олиб борилаётган баҳорги озиқлантириш ҳамда суғориш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Туман ҳокими дастлаб "А.Ниёзов Оқтепа" ММТП ҳудудидаги "Шерзодбек" ҳамда "Қумтепа Қамиштепа" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Рустам Равшанов" фермер хўжаликлари даласида бўлиб, жорий йил ҳосили учун чигит экилиши режалаштирилган ер майдонларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, "Бахт Йўлдош Охун" ММТП ҳудудидаги "Саид Содиқхон", "Қорақушчи Отабоев" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Ёқуб ота" номли фермер хўжалиги дала майдонларини ҳам кўздан кечирди.

Туман ҳокими томонидан чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, техникалар кучидан самарали фойдаланиш, ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни ўз муддатида бажариш, жараён иштирокчиларига етарли шароит яратиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.







 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram