Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-04-05 12:21:21 246
Бугун Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишида Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 16-январь куни “2024-йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган устивор вазифалар тўғрисида”ги 4-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йил 1-чораги давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар, туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Хамроқуловнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2024 йил 1-чораги давомида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи, Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича туман сайлов комиссиясининг ахбороти тўғрисида ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессия давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Шаропов 2024 йил 31 март якшанба куни, бўшаб қолган Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 22-Солижонобод сайлов округига сайлов бўлиб ўтганлигини, бунда Ўзбекистон либерал демократик партиясидан кўрсатилган Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди 81,9 фоиз овоз тўплаб ғолиб деб топилганлигини айтиб ўтди. Ҳамда барча сессия иштирокчилари номидан Абдуллаев Анваржон Алиевични Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати этиб cайланганлиги билан табриклади.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.