Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎЗИҚОРИНДАН ОЙИГА БЕШ МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД
2024-04-05 11:39:31 173
Деҳқончиликнинг “тили”ни билган киши ҳар қандай шароитда мўл ҳосил ва яхшигина даромад олишни эплайди. Буни яхши англаган Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалласида яшовчи Мадинахон Саидова бугунги кунда истеъмол учун яроқли бўлган қўзиқорин етиштириб, мўмайгина даромад топмоқда.
Мадинахон 2023 йили маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидованинг тавсияси билан ўз хонадонида бир сотих ерда иш бошлади. Ҳозирда оиладагиларнинг барчаси қўзиқорин етиштириш билан машғул бўлиб, қўшимча даромад топишмоқда.
– Биз ҳозир уй шароитида қўзиқорин етиштиряпмиз, – дейди Мадинахон Саидова. – Бу нав жуда фойдали ва оқсилга бой. Харидорлари ҳам кўп. Бу нав 28 кунда ҳосилга кириб, бир ойда тўлиқ пишиб етилади. Ойма-ой хонадонимизга беш миллион сўм қўшимча даромад кириб келмоқда. Афзаллик томони, уни йил давомида етиштириб, даромад олса бўлади, мавсум танламайди. Шунинг учун “Уй шароитида нима иш бошласам экан” деб ўйланиб турганларга қўзиқоринчилик билан шуғулланишларини таклиф қиламан.
Маълумот учун: “калла” навли қўзиқориннинг бир килограми ички бозорда 35-40 минг сўмдан сотилмоқда.