Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР: “ЎЗ ЮРТИМИЗДА ҲАМ МЕҲНАТ ҚИЛИБ, ЎША ПУЛНИ ТОПСА БЎЛАР ЭКАН” ДЕЙДИ МИГРАЦИЯДАН ҚАЙТГАН ХОМИДЖОН НЎМОНОВ

×

 2024-04-05 08:25:26    164

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғининг ўсиш нуқтаси драйверидан бири хизмат кўрсатиш соҳасини ташкил этади. Шу сабабдан маҳаллада бу соҳага қизиқиш билдираётган кўплаб ёшларни учратиш мумкин.

Шудай ташаббускор ёшлардан бири Хомиджон Нўмонов жорий йилнинг феврал ойига қадар бир неча йиллар хорижда мигрант сифатида ишлаб келган. Мамлакатимизга қайтгач, маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Рахмонов билан маслаҳатлашиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги борлигини айтди. Шундан сўнг унга ҳудуддаги бўш турган майдон  тавсия этилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида Халқ банки Қўштепа филиали томонидан ускуна учун имтиёзли кредит ажратилиб, ўз фаолиятини бошлади. 



– Ўзга юртларда мусофирчиликда қийналиб юрардим, мана давлатимиз раҳбарига катта раҳмат, шунчалик шароит яратиб бердилар. Ўз юртимизда ҳам меҳнат қилиб, ўша пулни топса бўлар экан, – дейди  Хомиджон Нўмонов.

Ёш тадбиркор бугунги кунда ёғоч махсулотларига ишлов берувчи лентали аррада хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этди ва унинг мижозлари кундан кун кўпайиб, даромади ҳам ортиб бормоқда.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram