Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТУРОН” МАКТАБ ТЕАТРИ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-04 15:13:23    365

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида Мактабгача ва мактаб таълими, маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафруз Қосимовалар иштирокчиларга омад тиладилар.

Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг мазкур босқичида 7-11-синф ўқувчиларидан иборат тумандаги мактабларнинг 8 та жамоалар иштирок этди.

Ташкилотчилар томонидан нуфузли таловни талаблар асосида ва адолатли ўтиш чоралари кўрилиб, ҳар бир жамоанинг чиқишлари соҳа мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан одилона баҳолаб борилди.

Танлов Низомига асосан иштирокчилар 3 та шарт бўйича баҳоланиб бордилар. Умумий натижаларга кўра “Турон” мактаб театри республика танлови туман босқичида 3-ўринни 6-мактабнинг “Ниҳол”, 2-ўринни 17-мактабнинг “Илм машъаллари” жамоалари эгаллади. 35-мактабнинг “Чиғатой” жамоаси танловнинг мутлоқ ғолиби деб топилди.






















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram