Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-04-04 13:48:06 150
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев "Деҳқон бозори" МЧЖда бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-наволари, шунингдек бозорда ташкил этилган гул кўчатлари савдоси билан танишди.
Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш, туманда фаолият кўрсатиб келаётган корхона, ташкилот ва муассасалар, ҳудудидаги йўл ёқалари ҳамда аҳоли хонадонларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида гулзорлар ташкил этишда алоҳида касб этадиган гул кўчатлари савдосини кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.