Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУН ХАБАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-04-03 16:57:26 187
Жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Қўштепа туманида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Туманда бу йил пахта ҳосили учун 6 минг 890 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Айни кунларда қўштепалик фермерлар юқори кайфиятда иш олиб боришмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳудудларда бўлиб, фермер хўжаликларида олиб борилаётган баҳорги юмушлар ва чигит экиш жараёни билан танишди.
Хусусан, туман ҳокими "Ғиштмон Чимкент" ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Вохобжон Абдуллажон ўғли" ва "Боходиржон сара хосили" фермер хўжаликларида ҳамда "Ж.Жахонов Дўрмон" ММТП ҳудудидаги "Абдусамат Жасурбек" фермер хўжалигида бўлиб, жорий йил ҳосили учун чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ҳамда ғалла парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Туман раҳбари томонидан масъулларга чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.