Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 11-МАКТАБДА ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН СИНФ ОЧИЛДИ (ФОТО ЛАВҲА)

×

 2024-04-03 16:01:05    250

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳарбийларни ёки миллий гвардиячиларни кўрган ёшларнинг қалбида уларга ўхшаш иштиёқи аланга олади. Эгнига махсус либос кийишни, ватан хизматига отланишни исташади. Ватанпарвар, ўз бурчига содиқ ёшларни камол топтириш мақсадида вилоятимизда ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган “Ёш гвардиячилар” синфлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун Қўштепа туманида жойлашган 11-мактабда “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасининг масъуллари, туман ҳокимлиги, туман Қўриқлаш бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда бўлимининг масъуллари, маҳалла фаоллари, устоз-педагоглар ва кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Мўсинов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсуповлар ушбу синфларни ташкил қилишдан асосий мақсад таълим соҳаси ва ўқув сифатини яхшилаш билан биргаликда умумтаълим мактабларида келажагимиз бўлмиш ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактабдаги тартиб-интизом, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган манзили чора тадбирлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир доирасида ўқувчилар қасамёд қабул қилдилар. Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар чиқишлари, туман маданият бўлими ва мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган Миллий гвардия синфи учун таълим масканининг 8-синф ўқувчилари сараланиб, машғулот хонаси белгиланган тартибда жиҳозланди, ўқувчиларнинг таълим олиши учун зарур шарт-шароит яратилди. Тадбир иштирокчилари ушбу синфда бўлишиб, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, муассаса ўқувчилари ва меҳмонлар иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб боғига кўчатлар экилди.

Тадбир якунида, Миллий гвардия мутахассислари томонидан ўқувчилар учун жасорат дарслари олиб борилди. Унда юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, қадриятларимиз, шонли тарихимиз, ватанпарвар аждодларимиз ҳақида сўз юритилиб, тинчликни қадрига етиш муҳимлиги таъкидланди. 

Айтиш керак, эндиликда бу синфда ўғил-қизларга мунтазам равишда ҳарбий сабоқлар берилиб, уларнинг билим ва кўникмалари ошириб борилади. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни республикамизнинг нуфузли ҳарбий олий таълим муассасаларига тайёрлашга хизмат қилади.  





































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram