Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЛАНД МАСЖИД МАҲАЛЛАСИНИНГ 13 КИЛОМЕТРГА ЯҚИН ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
2024-04-03 10:07:00 213
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 7.5 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшиланиб, лойиҳа доирасида 12.8 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та сув минораси ўрнатиш, мавжуд 1 та сув минорасини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, ҳозирда маҳалладаги Наврўз, Маърифат, Сайилгоҳ, Бодомзор, Зиё, Баланд масжид, Роввот, Норин, Мактаб, Оламгир, Навқурон кўчаларининг 12 километр 800 метр қисмида асфалтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.