Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕР БИЛАН ТИЛЛАШГАН КАМ БЎЛМАЙДИ: ТОМОРҚАДАН 70 МИЛЛИОН СЎМ СОФ ФОЙДА

×

 2024-04-02 08:59:01    142

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи

Юсубхон Маруповлар оиласи 2007 йилдан буён гулчилик билан шуғулланиб келади. Оиланинг асосий даромад манбаи гулчилик ҳисобланиб, гул, гул кўчатлари етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактабини яратган.

Маруповлар шахсий томорқасининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланади. 2008 йилда 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этилиб, 50 турдаги гул кўчатлари етиштирилган бўлса, ҳозирда мазкур иссиқхонада 150 турдаги 20 мингдан зиёд гул кўчатлари парваришланмоқда. Гуллар асосан уруғидан ҳамда қаламчасидан кўпайтирилади.

Оила бошлиғи Юсубхон Марупов гулчиликнинг нозик сир-асроридан яхшигина хабардор. Шунинг учун ҳам гул ўстириш учун махсус гумус тупроқни гулчининг ўзи тайёрлайди.

Хонадонда етиштирилаётган питомия, салвия, катарантус, шафран, вагиняр палма, канар палма, георгина, гвоздика, шифлера, фикус (қора шахзода), гибискус (хитой атиргули), мейсон бегония, агава, геран, спатифиллум (аёл бахти), хамедорея каби ва бошқа турдаги гул кўчатлари республикамизнинг турли вилоятлари шунингдек қўшни республикаларга ҳам етказиб берилмоқда.

Энг муҳими йилнинг тўрт мавсумида томорқадан самарали фойдаланиш эвазига, йилдан йилга даромад ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда

70 миллион сўм даромад олинди. Қолаверса маҳалладаги 5 нафар ишсиз, меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Сармозорлик ҳар бир фуқаро Юсубхон Маруповнинг миришкор деҳқонлиги-ю, меҳнатсеварлиги тўғрисида фахр билан сўзлашади.

Юсубхон Маруповнинг меҳнатсеварлиги туфайли ҳовлидаги ҳар қарич ер даромад манбаига айланган. Айни пайтда у томорқачилик бобида бошқаларга ҳам кўмак бериб келади. Ҳар йили минг тупгача кўчатларни бепул тарқатиб, экишда, парваришлашда маҳалладошларига беғараз ёрдам ва маслаҳатларини бериб келмоқда.






 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram