Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-30 11:43:07    88

PDF юклаш
Чоп этиш





Шу кунларда Қўштепа туманининг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда кўчат ўтқазиш, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунда барча соҳа вакиллари фаоллик кўрсатишмоқда.

Бугун Файз МФЙ ҳудудида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экилди. Ушбу тадбирда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Иномжон Марайимов ҳам иштирок этди.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — юртимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ҳамда қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт экиш тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram