Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"МЕНИНГ ҚАЙНОНАМ ЭНГ ОҚИЛА АЁЛ" ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-03-29 21:10:37 201
Қўштепа туманида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, ибратли қайноналарни рағбатлантириш ва уларнинг намунали ҳаётини тарғибот қилишга қаратилган "Менинг қайнонам энг оқила аёл" шиори остида республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ушбу танловнинг сектор босқичи ғолиблари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ўтган беллашувда келин қизларимиз ўз қайноналарининг энг яхши хислатларини очиб беришга ҳаракат қилишди.
Танловда иштирокчиларнинг билимларини, чиқишларини низом асосида бахолашда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, вилоят Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Ю.Рахимова, туман Оқила аёллар ҳаракати раҳбари Д. Юсупова ва туманнинг лидер аёллари холисона ҳакамлик қилдилар.
Танлов якуни бўйича ғолиблар туман ҳокимлигининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танловнинг туман босқичи ғолиби бўлган Карнайчи маҳалласи вакиллари вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.