Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИСТИҚБОЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2024-03-29 15:12:36 178
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Қўштепа тумани Истиқбол маҳалласига ташрифи мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва берган топшириқларини бажариш мақсадида маҳаллада туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида маҳаллада бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан маслаҳатлашилиб, ишлар тақсимлаб олинди.
Истиқбол МФЙнинг масъул ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган кўчалардаги аҳоли яшаш хонадонларининг мавжуд ҳолатлар ўрганилиб, хатлов жараёнлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими А.Абдуллаевнинг топшириқ ва кўрсатмаларига асосан, маҳаллада хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.