Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИСТИҚБОЛ МФЙДА ХАТЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-29 14:16:58 200
Куни кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Қўштепа туманига ташриф буюришган эди.
“Истиқбол” маҳалласида бўлган вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганишган ва масъулларга тегишли топшириқлар берилган эди.
Жумладан, бугун Истиқбол МФЙ ёшлар етакчисига бириктирилган кўчаларда хатлов ўтказилди. Хатлов жараёнида хонадонлар ўрганилиб, томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан тушунчалар берилди.