Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” САМАРАСИ: МУАММОЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2024-03-29 07:57:51 173
Қўштепа туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Хусусан, Файз маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этишди. Лойиҳанинг 2023 йил 2 мавсумида ғолиб бўлишди ва бу ташаббусни амалга ошириш учун 1 млрд 320 миллион сўм маблағ ажратилди.
Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 4 дона трансформатор, 237 та темир-бетон таянчлар ўрнатиш, 5,5 минг метр замонавий СИП кабеллари тортиш ишлари ниҳоясига етказилиб, аҳоли янги тармоққа уланди. Маҳалладаги ушбу ишлар “Уйчи Олмос” МЧЖ томонидан олиб борилди.