Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-03-28 18:34:41 175
Жорий йилнинг 28-март куни туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан Кадастрлар палатаси туман бўлими, "Карнайчи" мфй ҳамда ҳудуддаги савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида асосий эътибор 2023-йил 22-декабр куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-март кунги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 5040-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма - босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 61-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлилига қаратилди.
Таҳлил якунига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.