Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПАВЛОНИЯ ВА “АВАТАР” УЗУМ КЎЧАТЛАРИ ХАРИДОРГИР БЎЛМОҚДА

×

 2024-03-28 12:07:58    234

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда сўнгги йилларда павловния дарахтига қизиқиш ортиб бормоқда. Қўштепа туманидаги Гармдон МФЙда яшовчи Юнусхон Мирзахоновлар оиласи 2016 йилдан буён павловния кўчати етиштириш билан шуғулланиб келишмоқда.

Улар дастлаб, 2-3 мингта кўчат етиштирган бўлса, бу йилга келиб, сотиладиган кўчатлар сони 60 минг донага етди. Қолаверса кўчатлар қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикаларига ҳам экспорт қилинмоқда. Бугунга келиб маҳалладаги 20 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди.

Юнусхон Мирзахонов бу йил яна бир ишга қўл урди. 2004-йилда АҚШнинг “Интернатионал Фруит Генетиcс” компанияси олимлари томонидан яратилган “Аватар” узум нави қаламчаларидан янгилик сифатида 6 минг дона етиштирди. Юқори ҳосилдорлик, доналарининг йириклиги, қанд миқдорининг юқорилиги, рангининг ўзига хослиги билан бозорда бошқа навларга нисбатан қиммат юрадиган “Аватар” узум кўчатлари харидоргир бўлмоқда. Энг муҳими томорқадан унамли фойдаланган деҳқон ер билан тиллашиб яхшигина даромад топмоқда.  

 




 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram