Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-28 09:00:01 153
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлдилар.
Сектор раҳбарлари бозордаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишдилар. Шунингдек, сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.