Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

×

 2024-03-27 15:52:53    263

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олишга қаратилган "Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари, номуроса оилалар ва ажрим ёқасидаги оилалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбир меҳмони вилоят "Оқила аёллар ҳаракати" раҳбари Ю.Раҳимованинг оилавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажримларни олдини олишга доир фикрлари иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Туман “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Д.Юсупова туманда оилавий ажримларни олдини олиш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга доир фикрларини билдирди.

Тадбир якунида номуроса оилалар билан ўтказилган суҳбат натижасида иккита оилавий келишмовчилик бартараф этилди.

 





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram