Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУМТЕПАДАГИ “ДЕҲҚОН БОЗОРИ” ЭНДИ ҲАФТАДА 6 КУН ДАВОМИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ
2024-03-26 15:03:20 223
Қўштепа туманининг Қумтепа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖ нафақат қўштепаликларга балки қўшни шаҳар ва туманлар аҳолиси учун ҳам хизмат қилади. Қолаверса бозорда озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон нархларда сотилаётганидан ҳаридорлар ҳар доим мамнун.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тадбиркорлар ва аҳоли талаб истаклари инобатга олиниб, Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаевнинг 2024-йил 25-март кунги “Туман деҳқон бозори фаолияти тўғрисида”ги фармойишига кўра “Деҳқон бозори” МЧЖ энди ўз фаолиятни ҳафтада 6 кун давомида олиб боради. Ҳар ҳафта душанба кунлари эса деҳқон бозори ҳудудида санитария тозалов ишлари амалга оширилади.
https://e-qaror.gov.uz/uz/doc/1748829