Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДАГИ САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-03-26 12:56:03 191
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа туманида ҳам кенг кўламда хайрли ишлар амалга оширилиб, юртдошларимиз ўртасида меҳр-мурувват, яхшилик фазилатлари янада мустаҳкамланмоқда. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳар томонлама қўллаб-қувватлатланмоқда.
Шунингдек, туман сектор раҳбарлари томонидан ёши улуғ кексалар, ногирон, якка ёлғиз яшовчи, кам таъминланган ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
Хусусан, туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Қийқи маҳалласи, Чинортепа кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Шохсанам Рахмоноваларнинг хонадонида бўлиб, уларнинг холидан хабар олди. Ифторликда меҳмонлар ва мезбонлар дастурхон атрофида жам бўлишди.
Ушбу оилага “Рамазон туҳфаси” сифатида кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган хонадон эгалари, тинч ва осойишта юртимизга шукрона айтиб, дуода бўлдилар.