Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-03-25 14:06:18 193
Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқалари ҳамда бўш турган бино ва иншооатлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, маҳаллада аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда озиқ-овқат экинлари етиштириш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла бешлигига аҳоли томорқаларига тўлиқ озиқ-овқат экинлари экилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.