Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-03-25 13:54:16 187
Қўштепа туманида хотин-қизларни доимий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини масъулларининг ташаббуси билан маҳалла ҳудудида бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида ипак гилам тўқиш ва бахмал ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Бугунги кунда ушбу цехда 50 нафарга яқин ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган гилам ва бахмал тўқиш цехи фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига цех фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.