Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАМАЗОН – ИНСОНЛАР ЎРТАСИДА МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ МУБОРАК ОЙДИР

×

 2024-03-21 08:47:03    162

PDF юклаш
Чоп этиш



Рамазон – нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайр-у саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.

Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Қўштепа тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.

Хусусан, Шаҳартепа маҳалласидаги тўйхонада ҳудудда яшовчи 100 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, “Темир дафтари”даги фуқаролар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб, дуо қилишди. 

Ифторлик тадбирида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари И.Хамрақулов ҳам иштирок этди.

Тадбир сўнгида 200 дан зиёд хонадонларга маҳалладаги хомийлар томонидан тайёрланган гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби ифторликлар тамандаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.

 









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram