Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-20 13:55:30 196
Бугун Қўштепа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди. Унда касб-ҳунар ўрганиш, ишлаш ва ўқиш истагидаги имконияти чекланган фуқаролар иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида туманимизда фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган махсулотларидан намуналар билан қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳам иштирок этиб, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси иш топишда қийналаётган имконияти чекланган фуқароларни иш билан таъминлашда зарур ва аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Меҳнат ярмаркаси давомида ишлаш истагида бўлган имконияти чекланган фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар ҳамда меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.