Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ХАЛҚ САЙИЛИ

×

 2024-03-19 15:20:11    203

PDF юклаш
Чоп этиш


 

ЯНГИ КУНГА ПЕШВОЗ ЧИҚИБ... (ФОТО лавҳа)

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. зеро, бугун Қўштепа туманида умумхалқ байрами кенг нишонланди.

Эрта тонгдан Янги кунга пешвоз чиққанлар туман Маданият маркази олдидаги майдонни тўлдирдилар. Барчанинг кайфиятида баҳорий кўтаринкилик. Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳаллалар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз меҳнат маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишди. Хатто арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Спортчиларнинг чиқишлари, ёш рассомларнинг ижодий ишлари ва ҳунармандларнинг буюмлари сайил иштирокчилари эътиборини тортди.

Дошқозонда сумалак қайнаб, миллий урф-одатларимизга кўра чалпак солинди. Сумалак атрофидаги лапарлар, айтишувлар барчага бирдек қувонч улашади.  

Наврўз сайили майдонига туман ҳокими Анваржон Абдуллаев, сектор раҳбарлари, туман фаоллари кириб келадилар. Улар дастлаб сайил иштирокчилари – меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар-у ҳунармандлар ҳамда ёшлар билан учрашишади, байрамона кайфиятлари, янги ниятлари билан ўртоқлашадилар.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан “Китоб марафони” доирасида тадбирнинг фаол иштирокчиларига китоб совға қилинди.   

Шундан сўнг туман ҳокими Анваржон Абдуллаев янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз айёми билан барчани муборакбод этиб, тантанали нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан билан “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деб номланган катта байрам концерт дастури тайёрланиб, байрам иштирокчиларига намойиш этилди. Сайил иштирокчиларига элимиз ардоғидаги санъаткорлар Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Абдужалил Қўқонов, Нодир Холбоев, Қодиржон Ахмадалиев ҳамда туманимизнинг хушовоз хонандалари жўшқин қўшиқларини тортиқ қилдилар. Наврўзи олам сайилини жажжи болажонларнинг қўшиқ ва рақсларисиз, аскиячиларнинг ҳазил-мутойибаларисиз тасаввур этиб бўларканми?! Болажонлар ва аскиячиларнинг чиқишларини сайил аҳли завқ-шавқ билан томоша қилдилар.

Сайилдан ҳамма-ҳамма кўтаринки кайфиятда қайтди. Баҳорий байрамона хурсандчилик хонадонларга, маҳаллаларга, меҳнат жамоаларига кўчгани тайин. Янгиланиш айёми шукуҳи меҳнат жамоалари, маҳаллалар, хонадонларда давом этмоқда.

 










































 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram