Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-18 20:46:39    150

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Рамазон ойида юртимиз бўйлаб хайрли тадбирлар анъанага айлангани сир эмас. Бетакрор инсонийлик фазилатларини ўзида мужассам этган ифторлик тадбирларидан халқимиз мамнун.

Хусусан, Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ҳамда нуроний отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.

Соҳибкор маҳалласида истиқомат қилувчилар учун ёзилган ифторлик дастурхонидан ҳам барча бирдек мамнун бўлди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди. 

Ифторлик тадбирида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари қатнашдилар.

Муборак ой давомида бу каби эҳтиром-ифторлик тадбирлари туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этади.







 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram