Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
2024-03-18 20:30:16 275
Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу анъана бугун умуммиллий ҳаракатга айланди.
Бугун Қўштепа туманидаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида 150 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда нуронийлар учун туман ҳокимининг ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Иштирокчилар томонидан Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимиз софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида фикр юритилди.
Шунингдек ушбу тадбирда Қуръон оятлари ўқилиб, турмушимиз фаровон, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.
Тадбирда иштирок этган фуқаролар юртимизда инсон қадрини улуғлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад хурсанд бўлишди.