Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЧИГИТ ЭКИШ МАВСУМИ ОЛДИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-18 16:15:33 238
Эрта баҳорнинг ҳар бир куни деҳқон-миришкор учун ғанимат ва бу жараёнда экин ишларини оби-тобида олиб бориш эртанги мўл-кўл ҳосил олиш гаровидир. Бошқача айтганда, халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш, ризқ-рўзимизнинг бутун бўлиши бугунги тараддуд, саъй-ҳаракатга боғлиқ.
Қўштепа туманида жорий йил пахта ҳосили учун 6 минг 890 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.
Бугун, тумандаги “Хавасманд Қоражийда” ММТПга қарашли “Мустақиллик” фермер хўжалиги даласида чигит экиш учун амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари А.Турсунов, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалигига дахлдор корхона ва ташкилот ходимлари, кластер ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган А.Турсунов деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан қилинажак ишларни тажрибали соҳа ходимлари билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини ва бу ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини қайд этди.
Шунингдек семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан мутасаддиларга ерни экишга тайёрлаш ва чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш бўйича тавсиялар берилди.
Анъанага мувофиқ, яхши ниятлар билан фермер хўжалиги даласида жонлиқ суйилиб, деҳқончиликка қут-барака, мўл ҳосил сўраб, эзгу дуолар қилинди.