Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-03-18 11:49:31 161
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман ҳокими А.Абдуллаев раҳбарлигида “Ҳокимлик соати” ўтказилди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларга бириктирилган туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.