Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА — ЮРТ КЎРКИ” ШИОРИ ОСТИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-18 11:04:59    91

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган умумхалқ ҳашари барчани бир мақсад сари бирлаштирди. Кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан бугун ҳам эрта тонгдан Қўштепа тумани ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига киришилди.

Барча маҳаллалар ҳамда меҳнат жамоалари ҳудудлари тозаланиб, кўчаю хиёбонлар, кўп қаватли уйлар, гузар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилмоқда.

Ҳар бир хонадон саранжомланиб, баҳорий кайфият касб этмоқда. Жойларда дов-дарахтларга ишлов берилиб, янги кўчатлар ўтқазилмоқда ҳамда яшил боғ ва гулзорлар яратилмоқда. Ариқ-зовурлар тозаланиб, чиқиндилардан халос этилмоқда.

Меҳр-оқибат, аҳиллик ва покликка йўғрилган ушбу эзгу иш кўнгилларни ҳам обод этмоқда.

 





 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram