Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ДОИРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-17 14:35:20 206
Бугун барча ҳудудларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам Наврўз байрами муносабати билан умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Зеро, ҳашар кунларида одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли тураржойларини обод қилиш ва ҳудудлар санитария ҳолатини яхшилаш ишлари умумхалқ ҳаракати даражасига кўтарилади.
Туманнинг барча ҳудудларида ташкил этилган ушбу ҳашар маҳаллаларимиз кўркига янада кўрк қўшилиб, аҳоли руҳиятига ўзгача кўтаринки кайфият бахш этмоқда.
Бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳудудларда бўлиб, “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.