Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСАБАТ

×

 2024-03-16 17:46:51    134

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган “ТАҲРИРСИЗ МУРОЖААТ” юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қўштепа тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди электр таъминоти ПС “Файзобод” 35/10 кВ дан чиқувчи Намуна 10 кВ узатмасидан бажарилади ва ҳозирда маҳалла ҳудудидаги барча электр қурилмалар техник соз холатда ишлаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 ноябрдаги “Фарғона, Наманаган ва Андижон вилоятлари аҳолисини турмуш тарзини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 670-сонли қарорига асосан Қўштепа тумани ҳудудида 4 дона узунлиги 25 км бўлган 6-10 кВ кучланишли электр узатиш линиялари қуриш лойиҳалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан бири Хумдон МФЙ да жойлашган ПС “Саткак” 110/35/10 кВ дан алоҳида “ячейка” ўрнатилиб, Қумтепа айланма чоррахасигача 10 кВ кучланишли электр узатиш линияси қуриш ҳамда ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини ушбу узатмага ўтказиш ва Сармозор, Намуна 10 кВ узатмалари юкламасини енгиллатиш назарда тутилган.

Қурилиш ишлари 2023 йилда якунланиб, 4676 метр узунликда 10 кВ кучланишли узатма (шундан 4340 метр АС-35 русумли очиқ сим, 236 метр АПвПУ -х120 мм ер ости кабели), 147 дона СВ-110-3.5 русумли темир бетон таянчлар ўрнатилиб, янги узатма (“Қумтепа” 10 кВ деб номланди) ишга туширилди.

Тумандаги Сармозор, Баландмасжид, Қувурбоши, Эшонгузар МФЙлари ҳудуларини электр энергияси билан таъминловчи “Сармозор” 10 кВ узатмасини юкламасини енгиллатиш учун (узатмани юкламаси – 350 А га чиққани учун сурункали носозлик юзага келган) 2023-2024 йил қиш мавсуми бошланишидан олдин (ноябрь ойида) ф.Сармозор 10 кВ узатмасини бир қисми янги қурилган “Қумтепа” 10 кВ узатмаси ўтказилган.

Натижада кичик саноат зонасини заҳира электр таъминоти учун ўрнатилган 400 кВА трансформатори, “Бинокор” ХК ни 100 кВА трансформатори, ХКМК-426 ни 100 кВА трансформатори, “Алимардон Абобакир файз” МЧЖ ни 160 кВА трансформатори, Баландмасжид МФЙ ҳудудидаги ТП-393/100 кВА-аҳоли, 1036/160 кВА-аҳоли, 1037/250 кВА-аҳоли, 389/100 кВА-аҳоли,1041/160 кВА-Лесстрой МЧЖ, 1042/25 кВА-ичимлик суви трансформаторлари “Қумтепа” 10 кВ узатмасидан таъминланмоқда.

2024 йил 29 февраль куни соат 20-04 да ПС “Файзобод” 35/10 кВ да ишлаб турган Т-1 3200 кВА трансформаторида носозлик юзага келиб, ишдан чиққан. 2024 йил 1 март куни 3200 кВА трансформатор ўрнига “Фарғона ХЭТК” АЖ томонидан вақтинчалик 2500 кВА трансформатор ўрнатилиб, 17-42 да ишга тушиилган. 2500 кВА трансформаторни номинал юкламаси миқдори 3200 кВА дан камлиги учун Т-1 дан таъминланувчи Ниёзов 10 кВ узатмаси юкламасини бир қисми (Қамиштепа МФЙ ҳудудидаги 15 дона трансформатор пунктлари) “Қумтепа” 10 кВ узатмасига ўтказилди. ПС “Файзобод” 35/10 кВ даги Т-1 ни 3200 кВА трансформатори таъминланиб қайта ишга қўйилгандан сўнг Қамиштепа МФЙ ҳудудидаги 15 дона трансформатор пункти яна “Ниёзов” 10 кВ га ўтказилади.

Қумтепа МФЙни таъминловчи “Намуна” 10 кВ узатмаси соз холатда ишлаб турганлиги ва унинг юкламаси “Қумтепа” 10 кВ га ўтказилса узатмадаги АПвПУ-1х120 мм бўлган кабеллар юкламага дош бермаслиги инобатга олиниб, “Намуна” 10 кВ узатмасидаги тадбиркорлик субъектлари техник шарт олган холда ўзларига тегишли трансформатор пунктларини “Қумтепа” 10 кВ узтмасига улашлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram