Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ХИЗМАТЛАРИ” НИНГ ШАЙЛИГИ БЎЙИЧА САФ КЎРИГИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-16 13:32:13    71

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун эрта тонгдан Қўштепа туманида туман ҳокими-Фуқоро муҳофазаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев томонидан туманда “Наврўз” байрами тадбирлари ўтказилиши даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан “Фуқаро муҳофазаси хизматлари” нинг шайлиги бўйича саф кўриги ўтказилди.

Тадбир давомида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ўз вақтида самарали олиб бориш, келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезкор бартараф этиш, шунингдек Наврўз байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва содир бўлганда уларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, жорий йилнинг 16-март куни юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда “Доимий тайёргарликдаги Фуқаро муҳофазаси хизматларининг шайлиги” юзасидан саф кўриги ташкил этилди.

Саф кўригида сектор раҳбарлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ИИБнинг масъул раҳбарлари ҳамда туманнинг доимий тайёргарликдаги Фуқаро муҳофазаси хизматларининг куч-воситалари ва раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида доимий тайёргарликдаги Фуқаро муҳофазаси хизматларининг саф кўриги туманнинг “Марказий маданият уйи олди майдони”деб белгиланди.

Туман Фуқаро муҳофазаси хизматларини йиғиш учун туман Алоқа ва хабар бериш хизматига соат 08:00 дан бошлаб ўқув сигнали бериш вазифаси топширилди. Алоқа ва хабар бериш хизмати томонидан соат 09:00 да тумандаги доимий тайёргарликдаги Фуқаро муҳофазаси хизматлари (тиббий хизмат, алоқа ва хабар бериш хизмати, ёнғин-қутқарув хизмати, энергетика хизмати, жамоат тартибини сақлаш хизмати, санитария эпидемиология назорати хизмати, газ таъминоти хизмати, ичимлик суви билан таъминлаш хизмат, йўл харакати хавфсизлиги хизмати, дайди хайвонларни овлаш хизмати, хайвонларни мухофаза қилиш ва ветеринария назорати хизмат) ларига сигнал бериш бошланиб, соат 08:14 да хабар бериш якунланди.

Ўрганиш якунида Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида тезкор хизматларга зарурий тавсиялар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram