Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-15 20:12:35    123

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Меҳрга муҳтож оилаларни йўқлаш, уларга ёрдам кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингган энг азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Айниқса, рўзаи рамазон ойида бу каби меҳр-мурувват хайрия тадбирларининг кўлами янада ортади.

Бугунги кунда Қўштепа туманида ижтимоий кўмакка муҳтожларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган. Барча маҳаллаларда ташкилланаётган саховат тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

Жумладан, Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор, “Анас электроникс” МЧЖ раҳбари Хабибулло Абдуллаевнинг ташаббуси билан 13 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари туманимизда истиқомат қилувчи ёши улуғ кексалар, шунингдек боқувчисини йўқотган, эхтиёжманд ёрдамга муҳтож 200 та оилаларга етказиб берилмоқда.

Истиқлол маҳалласида ташкил этилган саховат тадбирида туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Иномжон Марайимов, туман прокурори Ахроржон Худойберганов ва тадбикор Хабибулло Абдуллаев, шунингдек, маҳалланинг масъуллари иштирок этишди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram