Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҲУДУДЛАРДА
2024-03-15 17:24:33 198
Қўштепа тумани ҳудудларидаги барча маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта-ю кичик аҳоли вакиллари ушбу эзгу тадбирда фаол қатнашмоқда.
Бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Карнайчи МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, йўл ёқалари, ариқ ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.
Туман ҳокими томонидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, 16-18 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ ҳашарини ҳам ҳудди шундай кўтаринки руҳда ўтказиш, шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ва белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.