Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНОСАБАТ
2024-03-14 16:40:03 286
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Қумтепа маҳалласидаги Терак таги кўчасининг 50 метр қисми таъмирталаблиги ҳақидаги танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4898-сонли қарорига асосан “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасининг 2-босқичида Қумтепа МФЙнинг инфратузилмасини яхшилаш ҳам кўзда тутилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 8,5 млрд сўм маблағ ажаратилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобига маҳалла аҳолисининг талабидан келиб чиқиб, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, шунингдек ички йўлларни асфалтлаштириш ишлари амалга оширилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.