Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР ПОДСТАНСИЯ ҚУВВАТИ ОШИРИЛДИ
2024-03-14 15:01:46 232
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 7 МИНГГА ЯҚИН ИСТЕЪМОЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ
Қўштепа туманининг "Катта Бешкапа", "Кичик Бешкапа", "Соҳибкор", "Сойбўйи", "Қийқи" ҳамда "Янги дўкон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларидаги жами 7 минга яқин аҳоли ҳамда тадбиркорлик субектларини электр энергияси билан таъминловчи 35/10 кВли "Бешкапа" подстансиясининг қуввати оширилмоқда.
Подстансияда жойлашган 6 300 кВА бўлган куч трансформатори қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди.
Айни вақтда, "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг зарур бўлим, хизматлари махсус автотранспорт воситалари ёрдамида подстансияда якуний монтаж ишларини олиб боришмоқда.