Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАМИШТЕПА МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН “ОТАЛАР ОРОМГОҲИ”ДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-13 16:02:30 338
Қўштепа туманида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ҳамда қабристонларни ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ҳашарлар юксак уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан олиб борилмоқда.
Ҳашарлар давомида ариқ-зовурларни тозалаш ва дарахтларни оқлаш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳудудларда бўлган чоғида Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Оталар оромгоҳи”да бўлиб, ушбу жойда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишди.
Туман раҳбари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раисига муассасада ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.